2010-09-07
6 сентябрь куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “Бу ерда немисча сўзлашадилар” деб номланган интерактив кўргазма очилди. Гете Институти ва Фонд Форум ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа доирасида мультимедиа экспозициси Марказий Осиёда илк маротаба намойиш этилди.
2010-09-06
17 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси камера оркестрининг германиялик ижрочилар иштирокидаги “Шарқ ва Гендель” деб номланган концерт бўлиб ўтади. Ушбу концерт Германия Федератив Республикаси элчихонаси ва Фонд Форум ҳамкорлигида ташкил этилган. Таниқли бастакор ижодида шарқона жилолар акс этади. Концерт дастури “Ўзбекистон Германия кунлари” дастурининг илк тадбирига айланади.
2010-08-28
Фонд Форум 9 дан 14 октябрга қадар Тошкентда ўтказиладиган Art Week Style.uz 2010 санъат ҳафталигида иштирок этиш учун истагидаги кўнгиллилар учун танлов эълон қилади.
2010-08-27
27 август куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан Ҳомийлар ва хотамтойилар учун ҳисобот кечаси ташкил этилиб, унга ташриф бюрган халқаро ва маҳаллий жамоат ташкилотлари, бизнес олами вакиллари, саноат корхоналари, савдо ва фармацевтика компанияларидан 150 нафарга яқин вакилга Гулнора Каримованинг эҳтиром ва ташаккур изҳор этилган дипломлари топширилди.
2010-08-25
25 август куни Фонд Форум томонидан 2005 йили очилган “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуаси беш ёшга тўлди. Мажмуада етакчи мураббийлар болаларни спортнинг гимнастика ва ушу турлари бўйича шуғуллантиришмоқда. Спорт муассасаси фаолият юритган 5 йил мобайнида унинг тарбияланувчилари Ўзбекистон чемпионларига айланишди, халқаро мусобақалар ва жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлишди.
2010-08-24
24 август куни Тошкентда Фонд Форум, Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси, «Аёллар кенгаши» РЖБ, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт” халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилди. Тадбир бебаҳо илмий мерос, шу қаторда “Тиб қонунлари” асари бугунги кунда ҳам бутун дунёда тиббиёт асоси ҳисобланган Абу Али ибн Сино таваллудининг 1030-йиллигига бағишланди. Анжуманда 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
2010-08-23
23 август куни Ёшлар ижод саройида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида Тўртинчи “Навқирон Ўзбекистон-2010” Республика анъанавий ва замонавий санъат фестивали лауреатларининг номлари эълон қилинди. Улар қимматбаҳо совғалар, диплом ва ҳаёкалча билан тақдирландилар.
2010-08-16
500 нафарга яқин томошабин 16 август куни Ёшлар ижод саройида икки йилда бир маротьаба Фонд Форум ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали очилиш маросимига ташриф буюришди. Лойиҳанинг асосий мақсадиёш рассомлар ва амалий санъат усталарини кашф қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир. Бу йили Фестиваль Ташкилий қўмитасига 300 дан ортиқ ариза келиб тушди. Экспозициядан эса 1000 дан ортиқ асарлар қўйилди.
2010-08-11
Кундалик ҳаёт тарзингизни бир неча соатга бўлса-да ўзгартириб, санъат оламига шўнғишни истайсизми? Ижодкор инсонлар билан кичик даврада мулоқот қилиб, назарий маслаҳатлар олиш истагингиз борми? Лой, ёғоч, матолардан ўз қўлингиз билан бирор буюм ясаб кўришни хоҳлайсизми? Агар саволларнинг биттасига “Ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз, Ёшлар ижод саройига марҳамат қилинг. Бу ерда 17 дан 24 августга қадар «Навқирон Ўзбекистон» фестивали доирасида маҳаллий рассомлар, санъатшунослар, дизайнер ва бошқа санъат арбобларининг маҳорат дарслари ўтказилади.
2010-08-05
Фонд Форум БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақоми берилди. Бу ҳақидаги қарор Нодавлат ташкилотлар қўмитасининг сўнгги сессияларида 2010 йилнинг июнь ойида қабул қилинган эди.
2010-07-22
Бу йили Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз тумани рамзий равишда жўшқин ғоялар, ёшлик ғайрати ва ижодий изланиш марказига айланди, десак муболаға бўлмайди. 500 нафарга яқин истеъдодли ўғил-қизлар Фонд Форумнинг “Келажак овози” ёзги ўқув оромгоҳида тўпланиб, Ўзбекистон, Буюк Британия, Италия, Япония, Германия ва Кореянинг етакчи мутахассисларидан таълим олишди.
2010-07-16
16 июль куни Сеулда ўзбек абрибанди матосининг “Ўзбекча услуб – бепоён Буюк Ипак йўли” деб номланган ноёб тақдимоти ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳамда Фонд Форум, “Ижод” Ўзбекистон халқ усталари, рассомлари ва санъатшунослари уюшмаси, шунингдек, Корея Республикасининг Иқтисодиёт ва билим вазирлиги ва Дизайнерлар ассоциацияси.
2010-07-08
«Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган беш юз нафар ўғил-қизлар учун ўз эшикларини очди. Анъанага кўра ҳар йили Қашқадарё вилоятида иш бошловчи ушбу лагерь Ёшлар ташаббуслари марказининг энг кутилган ва тадбирларга бой лойиҳаларидан бирига айланмоқда.
2010-06-30
Ўзбекистон ва Қозоғистондаги 13 та мактабнинг 160 нафар ёш гимнастикачилари Тошкентда учинчи маротаба ўтказилаётган «Кичкинтой» (“Baby”) III Халқаро болалар турнири доирасида 47 та намойишни тақдим этишди. Мазкур лойиҳа Фонд Форум, «Форум Юниор Спорт» болалар спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган.
2010-06-29
“Келажак пресс” ёшлар телестудиялари ва матбуот марказлари, “Келажак овози” ЁТМнинг “ОАВ” йўналишининг 90 нафар фаолллари Тошкентда 29 июнь куни Фонд Форум ва ЭОАВМА томонидан ташкил этилган Ёшлар медиафоруми доирасидаги семинар ва тренинглар иштирокчиларига айланишда ҳамда, ҳар йили ЭОАВМА томонидан мамлакатимизда амалда бўлган нодавлат телерадиостанцияларни ривожлантириш мақсадида ўтказиладиган «Озод юрт тўлқинлари» фестивалида қатнашишди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2010
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774