RSS янгиликлар тасмаси
Ru En
Uz
Jp

Грантлар

Таълим грантлари дастури

Таълим грантлари дастури

Таълим грантлари дастури 2005 йилдан буён ўтказилмоқда.Дастур доирасида саралаш босқичидан ўтган биринчи босқич талабаларига бир йил мобайнида олий ўқув юртида шартнома пули тўлаш учун грантлар ажратилиб, иштирокчиларнинг фаоллиги ва ўқишдаги ютуқлари инобатга олинган ҳолда грант навбатдаги ўқув йилларига ҳам чўздирилиши мумкин.Ғолиблар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2005 йили 28 нафар талаба лойиҳанинг илк грантларига мушарраф бўлишганди. Ҳаммаси бўлиб 2005 йилдан буён 229 нафар талаба мазкур лойиҳанинг ғолибларига айланишган, уларнинг 170 нафарига эса бепул таҳсил олиш муддати чўздирилган. Дастур эълон қилинганидан бери эса унда 4700 нафардан ортиқ абитуриент иштирок этган.

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури

Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури

Дастур доирасида ҳар йили мамлакатимиз олий ўқув юртиларида таҳсил олаётган иқтидорли 3-4 босқич талабаларига стипендиялар ажратилади. Шу тариқа танловдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга бир йил давомида ҳар ойда қўшимча равишда стипендия тўлаб борилади. Стипендиялар навбатдаги йилга чўздирилиши мумкин. Бу лойиҳада иштирок этиш истагини билдираётганлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 2006 йилдан бери мазкур лойиҳада 4300дан ортиқ талаба иштирок этган бўлиб, уларнинг 400 нафари ғолибликка эришган. 45 нафат талабага стипендия тўлаш муддати узайтирилган.

Спорт грантлари дастури

Спорт грантлари дастури

Дастурга 2007 йилнинг апрель ойида асос солинган. Форум жамғармаси томонидан махсус маблағ фонди тузилган бўлиб, ҳар чоракда ундан умидли ёш спортчиларга грантлар ажратилади. Спорт грантлари ғолиблари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спорт турлари бўйича қобилиятли спортчиларни мунтазам равишда саралаб олиш асосида аниқланади. Айниқса, республика ва халқаро даражада эндигина ўз унвонларини қўлга кирита бошлаган ёш спортчиларга алоҳида эътибор қаратилади. 2006 йилнинг март ойидан буён 190 нафарга яқин ёш спортчилар спортнинг турли йўналишлари бўйича грантларни қўлга киритишган. 2007 йилнинг март ойида шу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида “Чемпионлар форуми” спорт мажмуаси очилган, у ерда етакчи мураббийлар ёш спортчилар билан машғулотлар олиб боришади.

Педагогик грантлар дастури

Педагогик грантлар дастури

Дастур 2006 йилдан бери ўтказилмоқда. Педагогик грантлар дастурининг мақсади эса педагогик фаолиятни янада ривожлантириш учун ҳисса қўшиш, таълим бериш услуб ва усулларини мукаммаллаштириш, шунингдек ижодий изланишларга туртки бериш, халқ таълими тизими педагогларини ойлик ва бир маротабалик грантлар бериш орқали моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Грантлар қуйидаги йўналишлар бўйича тақдим этилади:

  • биринчи йўналиш – халқ таълими тизими педагоглари (умумтаълим мактаблари);
  • иккинчи йўналиш – ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари (академик лицейлар, коллеж, олий ўқув юртлари);
  • учинчи йўналиш – илмий тадқиқотчилар (аспирантлар, изланувчилар, докторантлар) ва илмий ишлар билан шуғулланаётган олий таълим жамоаси вакиллари (кафедра мудирлари, деканлар, проректорлар).

Анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун грантлар

Анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун грантлар

«Bazar-Art» лойиҳаси доирасида Фонд Форум ва «Меҳр нури» жамғармаси кўргазма лауреатларига айланган ҳунармандларга грантлар ажратилди. Грантлар амалий санъатни ривожлантириш, ҳунармандликнинг йўқолиб бораётган турларини ва мамлакатимиз санъатининг анъанавий шаклларини қайта тиклашдир.

Фонд Форум тендер эълон қилади

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2010

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774